Аудитория, турар жойлар янги ўқув йилига тайёр

    Таълим тизимининг ҳар бир босқичида август ойи ўзгача шукуҳ билан ўтказилади. Боиси янги ўқув йили яқин. Ўқув режалари, янги дастурлар, аудитория хоналари, турар жойларнинг тайёрлиги.... Умуман, таътилдан сўнг янги ўқув йилидан олдин ҳар биримизда ўзгача тадорик кузатилади...

    Республикамиздаги барча олий таълим муассасалари 2023/2024 ўқув йилига тайёргарлик жараёнини якунлаш арафасида. Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали жамоаси ҳам бу жараёнга масъулият билан ёндашиб, таълимий, илмий ва техник-хўжалик соҳаларида кўзланган режаларни амалга оширмоқда.

    Янги ўқув йилида талабаларни қабул қилиб олиш, уларни талабалар турар жойлари ва ижара хонадонлари билан таъминлаш ишлари алоҳида эътиборда. Аввало, талабаларнинг турар жойга талаби ўрганилиб, эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда захира жойлар ҳам тайёрланган.

    Филиал ўқув-лаборатория хоналарининг шайлиги, дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг етарлилиги, турар жойларнинг коммунал ҳолати, ошхоналарнинг хизмат кўрсатиш даражаси каби саволлар филиал раҳбарияти томонидан назоратга олинган.

    Шунингдек, филиал факультетлари жойлашган 3 та бинода ҳам ҳудудларни ободонлаштириш ишлари айни авжида. Филиал жамоасининг ҳар бир вакили кун тартибидаги масалага масъулият билан ёндашиб, янги ўқув йилига тайёргарлик ишларини давом эттирмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates