«АВАНТИ» бизнес-ватанпарварликни ривожлантириш бўйича тадбиркорлар уюшмаси глобал форум ўтказади

    Бизнес 22 июл 2022 966

    2022 йил 21 июлда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Шароф Раҳмонов «АВАНТИ» бизнес-ватанпарварликни ривожлантириш бўйича тадбиркорлар уюшмасининг асосчиси ва президенти Рахман Янсуков бошчилигидаги делегация билан учрашди.

    Меҳмонлар Тошкентда ёшлар учун бизнесни бошлаш ва юритишга ундашга бағишланган глобал форум ўтказиш ташаббусини билдирдилар. Унинг доирасида шахсий учрашувлар, фикр алмашиш, иштирокчиларнинг мулоқоти ва зарур нетворкингни шакллантириш бағишланган тадбирларни ўтказиш муҳимлигига эътибор қаратиб, бу бизнесни ривожлантириш учун бебаҳо тажриба бўлишини таъкидладилар, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    Уюшма бундай форумларни Россия (Москва, Санкт-Петербург), Ҳиндистон, Қозоғистон ва Мисрда ўтказиш тажрибасига эга. Глобал форум формати унинг учун аҳамиятли бўлган жиҳатлар қатори ўз соҳасида муваффақиятга эришган машҳур ва муваффақиятли маърузачи-раҳбарларнинг мотивацион тақдимотларини ўз ичига олади. Бундай форумнинг мақсадлари орасида нафақат ёшларни янги бизнесни бошлашга илҳомлантириш, балки ишбилармонларга амалдаги лойиҳаларни кенгайтиришга кўмаклашиш ҳам бўлиб, бу пировардида янги компанияларнинг пайдо бўлишига, ишлаб чиқариш қувватларининг ошишига, янги хизматлар ва бунинг натижасида иш ўринлари яратилишига хизмат қилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates