Август ойидан "чиқинди"дан қарздор электр энергиясига тўлов қилолмайди

    Чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари бўйича тўлов интизомини кучайтириш мақсадида янги тартиб жорий этилмоқда.

    Бу ҳақда Экология вазирлиги маълум қилди.

    Тартибга кўра,

    • ҳар ойнинг 3-санасига қадар республика бўйича қарздор абонентлар тўғрисидаги маълумотлар Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг «Тоза макон» биллинг электрон тизимидан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг биллинг тизимига узатилади.
    • Сўнгра чиқинди хизматларидан қарздор абонентларга ҳар ойнинг 5-санасигача «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг «2100» қисқа рақами орқали «СМС» хабарнома юборилади.
    • Абонентларга ушбу огоҳлантириш юборилганидан кейин 5 (беш) кун қарздорликни бартараф этиш учун қўшимча муддат берилади. Мавжуд қарздорлик ушбу муддат ичида тўланиши лозим!

    Акс ҳолда, абонентлар томонидан белгиланган муддатда қарздорлик бартараф этилмаса, уларда электр энергияси учун тўлов қилиш имконияти вақтинчалик чекланади.

    Мазкур чеклов қарздорлик бартараф этилиши билан автоматик тарзда ечилади.

    Маълумот ўрнида, ушбу тартиб 2025 йил 30 июнгача бўлган қарздорликларга татбиқ этилмайди.

    Эслатиб ўтилишича, мазкур тартиб 2025 йилнинг 1 июлидан чиқинди хизматларидан шаклланган қарздорликлар учун жорий йилнинг 1 августидан бошлаб қўлланилади.

    Шу ўринда, санитар тозалаш корхоналари чиқинди тўловларини ҳисоблашда аниқлик ва ҳаққонийлик учун жавобгар ҳисобланади!

    Агар абонентларга санитар тозалаш хизмати ўз вақтида ва сифатли кўрсатилмаса, кўрсатилмаган кунлардаги хизматлар учун тўловлар қайта ҳисоб-китоб қилинади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates