Бу ҳақда 10 декабрь, сешанба куни Австралия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради korrespondent.net.
“Австралия қироллик ҳарбий-денгиз кучлари замонавий ва кучли ҳарбий кемалар флотини ривожлантиришда сезиларли муваффақиятга эришди. Австралия қуролланиш учун Tomahawk қанотли ракетасига эга бўлган ва муваффақиятли учирган дунёдаги бор-йўғи учинчи давлатга айланди”, дейилади баёнотда.