Номаълум эркак АҚШнинг Сиднейдаги бош консуллиги биноси ойналарини синдирди

    Номаълум шахс АҚШнинг Сиднейдаги бош консуллиги биноси ойналарини синдириб, эшикларига қизил бўёқ сурган. Бу ҳақда Янги Жанубий Уэльс штати полициясига хабар берилди.

    Унга кўра, воқеа душанбага ўтар кечаси содир бўлган. Эркак дастлаб “ойнани синдиришга бир неча бор уриниб кўрди, бироқ мустаҳкам ойнада бир нечта ёриқни юзага келтира олган”. Кейинчалик, консулликнинг ойнаванд эшикларига қизил рангда тескари учбурчаклар чизиб чиқилган, полициянинг таъкидлашича, бу белги баъзи фаластинпараст ташкилотлар томонидан қўлланилади.

    Полиция, шунингдек, эрталаб воқеа жойига етиб келган мутахассислар ойнадан бармоқ изларини олгани, номаълум шахсга нисбатан очилган тергов материалларидан жой олиши ҳақида маълум қилди. Бош консуллик вакили ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмагани, дипломатик миссия одатдагидек ишлашда давом этишини айтди.

    Австралия бош вазири Энтони Альбанезе воқеани “одамлар, айниқса Исроилда ёки ишғол қилинган Фаластин ҳудудида қариндошлари бўлганлар Яқин Шарқдаги воқеалардан таъсирлангани” билан боғлади. Унинг сўзларига кўра, бундай чоралар “тинчликка эришишга ҳеч қандай ҳисса қўшмайди ва, албатта, жиноятдир”.

    АҚШнинг Сиднейдаги Бош консуллигига 2024 йилнинг апрель ойида ҳам ҳужум қилинган. Кейин номаълум шахслар бинонинг ташқи томонига “Фаластинга озодлик!” шиорларини ёзиб қолдиришди ва деразаларни қизил бўёқ билан бўяшди. Май ойида ҳам худди шундай ҳужум Мельбурндаги Америка консуллиги биносига ҳам уюштирилган эди, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates