Австралияда вертолёт меҳмонхона биносига бориб урилди

    Австралиянинг Кэрнс шаҳрида (Квинсленд штати) вертолётнинг меҳмонхона биносига бориб урилиши оқибатида камида икки киши жароҳат олди.

    Бу ҳақда АВC телеканали хабар бермоқда.

    Телеканал маълумотларига кўра, бинода бўлган икки киши яқин атрофдаги шифохонага етказилди, уларнинг аҳволи барқарор. Қолган меҳмонлар эвакуация қилинди ва яқин атрофдаги меҳмонхонага жойлаштирилди. Вертолётдаги одамлар сони ва уларнинг аҳволи номаълум.

    Гувоҳларнинг сўзларига кўра, тўқнашувдан кейин портлаш содир бўлди. Вертолёт қолдиқларининг бир қисми меҳмонхона сузиш ҳавзасига тушиб кетди. Квинсленд тез ёрдам хизматининг маълум қилишича, ерда жароҳат олганлар йўқ.

    Ҳодиса сабаблари ҳақида маълумот берилмади. Австралия транспорт хавфсизлиги бюроси воқеа юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates