Австралиялик олимлар мия саратонига қарши курашишнинг самарали усилини ишлаб чиқишди

    Австралиялик олимлар томонидан ишлаб чиқилган нанозаррача мия саратонини даволашда кимётерапия препаратлари самарадорлигини ошириши мумкин. Бу ҳақда Xinhua ахборот агентлиги хабар берди.

    “Дори воситасини янада самаралироқ қилиш учун биз унинг қон ва мия тўсиғидан ўтиб, ўсимтага киришига, шунингдек, беморларда ножўя таъсирларни камайтиришга ёрдам берувчи катта тешиклари бўлган ультра кичик нанозаррачаларни ишлаб чиқдик”, — деди тадқиқот раҳбари Таскин Жанжуа.

    Лаборатория сичқонлари устида ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики, ўсмаларни даволаш учун дори воситасини ўз ичига олган нанозаррачалар муҳим органларга салбий таъсир кўрсатмасдан мияда бир неча соат давомида муваффақиятли тўпланади.

    Бу стратегия мия саратонини даволаш ва касалликнинг қайта пайдо бўлишининг олдини олишнинг янада самарали усули бўлиши мумкин. Клиникадан олдинги тадқиқотлар истиқболли тиббий технологияларнинг ривожланишини тезлаштиради ва ана шундай ташхис қўйилган беморларнинг аҳволини яхшилашга ёрдам беради.

    Янги нанозарра Квинсленд университети тадқиқотчилари томонидан Янги Жанубий Уэльс университетидаги ҳамкасблари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган, дейилади tass.ru сайтида.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates