Бу ҳақда ORF портали маълум қилди.
Бешинчи қурбон 81 ёшли аёл бўлиб, у сув босган уйида ҳалок бўлди. Полиция маълумотларига кўра, жасад сешанба куни топилди, шанба куни ўт ўчирувчилар аёлни эвакуация қилишга чақирган эди.
Табиий офатдан энг кўп Чехия ва Словакия билан чегарадош Қуйи Австрия федерал ери жабр кўрди. Юзлаб одамлар уйларини тарк этишга мажбур бўлди.
“Борис” циклони бир неча кун аввал Европага етиб келди ва ўзи билан кучли ёғингарчилик келтириб чиқарди. Альп тоғларида кучли ёғингарчилик туфайли бир қанча дарёларда, жумладан, Дунайда сув сатҳи кўтарилди. Сув тошқинидан Марказий Европанинг бир қанча мамлакатлари аҳолиси жабар кўрди, деб хабар беради report.az.