Автобуслар ҳали етиб келгани йўқ — "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ

    Бугун ижтимоий тармоқларда Хитойнинг Ютонг компанияси 800 та, яъни 500 та табиий газда, 300 та электрда ҳаракатланадиган автобусни Ўзбекистонга етказиб бергани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

    Мазкур ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ қуйидагиларни маълум қилди.

    Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги "Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан, Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 200 дона 18 метрли ва 500 дона 12 метрли табиий газда ишлайдиган автобуслар ҳамда 300 дона 12 метрли электробуслар харид қилиш белгиланган.

    Ҳозир Хитойнинг "Ютонг Бус Cо Лтд" компанияси ва "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ўртасида тузилган шартномага асосан, Хитой компанияси томонидан 2023 йилнинг март-май ойларида 12 метрли 500 дона "Ютонг" русумли автобусларни ва 12 метрли 300 дона "Ютонг" русумли электробуслар ишлаб чиқариш ишлари бошланган.

    Жорий йилнинг март ойи якунига қадар ушбу автобусларнинг 1-партияси, яъни 110 дона автобус ва 150 дона электробуслар Ўзбекистонга етказиб берилиши кутилаётганлигини маълум қиламиз.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates