Автомашинани олиб қочган йигитлар қўлга олинди

    Андижон вилояти. 2023 йил 06 август куни соат 03:00 ларда номаълум шахс Улуғнор тумани Тинчлик кўчасида 30 ёшли К.А. ўзига тегишли бўлган «Nexia-2» русумли автомашинани олиб қочиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.

    Олиб борилган тергов-тезкор ишлар натижасида, мазкур жиноятни 18 ёшли У.О. вояга етмаган шериклари 17 ёшли О.А. ва 16 ёшли М.А.лар билан содир қилганликлари аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Улуғнор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан У.О. О.А. ва М.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 2-қисми “б” банди (уюшган гуруҳ томонидан транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчилар процессуал тартибда ушланган.

    Жиноят иши доирасида ҳолатга ойдинлик киритилганда, юқоридаги шахслар шу куни соат 01:00ларда Улуғнор тумани Боғи эрам кўчасида жойлашган уйларининг кириш эшиги олдида қаровсиз қолдирилган “Lacetti” русумли автомашинани олиб қочиш мақсадида автомашинага ўтириб, уни ўт олдираётган вақтида автомашина эгаси чиқиб қолиши натижасида жиноятни ўзларига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра охирига етказа олмай воқеа жойидан яширинганликлари маълум бўлган.

    Шундан сўнг улар жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 30 ёшли К.А. нинг «Nexia-2» русумли автомашинасини олиб қочган, транспорт воситасида “Катта Фарғона” магистралида ҳаракат қилиб келаётган вақтларида бошқарувни эплай олмай йўл транспорт ҳодисасини содир этганликлари, ҳодиса бўлган жойидан яширинмоқчи бўлганларида ички ишлар ходимлари томонидан ушланган.

    Ҳозирда, У.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 127-моддаси 3-қисми (вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш), 25,267-моддаси 2-қисм “б,г” бандлари ва 267-моддаси 2-қисм “а,б,г” бандлари, вояга етмаган О.А. ва М.А.ларга эса 25,267-моддаси 2-қисм “б,г” бандлари ва 267-моддаси 2-қисм “а,б,г” бандлари билан айблов эълон қилиниб, барчасига “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates