Автомобиль капотида балиқлар билан контент олган автоблогерга чора кўрилди

    Ҳуқуқбузарга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари — 1 миллион 125 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

    Ижтимоий тармоқларда фуқаро машинасининг олд капотига ҳимоя плёнкасини ёпиштиргани ҳамда унинг ичига сув тўлдириб, балиқларни солгани акс этган видео тарқалди.

    Бу эса ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида катта эътироз келтириб чиқарди.

    Ҳолат Экология вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда бирга ўрганилди. Ўрганиш натижасида ушбу ҳуқуқбузарлик Тошкент шаҳрида фуқаро И.Н. томонидан содир этилгани маълум бўлди.

    Ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 111-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари — 1 миллион 125 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

    Унутманг! Табиатдаги ҳар қандай тирик жонзотларга нисбатан ножўя, ўринсиз, шафқатсиз муносабатда бўлиш тақиқланган ва қонунчиликка мувофиқ қатъий жавобгарлик белгиланган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates