Автомобиль йўллари инфратузилмасини ривожлантирилишга оид қандай амалий ишлар оширилди?

    Урбанизация 1 ноябр 2023 1516

    Сўнгги йилларда мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида мавжуд муаммоларни бартараф этиш, халқаро стандартларга мувофиқ йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш, автомобиль йўлларини реконструкция қилиш, йўл ҳаракати қулайлиги ва хавфсизлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Давлатимиз раҳбарининг бир қатор фармон ва қарорлари билан йўл инфратузилмасини комплекс такомиллаштириш йўналиши бўйича янги вазифалар ва чора-тадбирлар белгиланди. Бу эса, соҳани янада ривожлантиришга туртки бўлди.

    Жумладан,

    1) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 июлдаги “2022-2026 йиллар давомида амалга оширилиш мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида” ПҚ-316-сон қарор ижросини таъминлаш доирасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

    Хусусан 2023 йилнинг ўтган даврида:

    – 15 621 (факт бўйича 2023 йилда - 13 648 дона) дона янги йўл белгилари ўрнатилиб, 35 984 (14 271) дона яроқсиз ҳолга келганлари алмаштирилди;

    – мактаблар олдида 6 531 (2 278 дона) дона тезликни чекловчи йўл белгилари ўрнатилиб, 2 959 дона (458) йўналишларда дастлабки, йўналтирувчи ва масофа кўрсатувчи йўл кўрсаткичлари ўрнатилди;

    – 157 (172) та янги светофор объектлари қурилиб, 85 (160) тасиреконструкция қилинди;

    – 78 (95) та янги пиёдалар светофори объектлари қурилди, 17 (35) таси реконструкция қилинди;

    – 10 (5) км2 йўл ётиқ чизиқлари чизилди;

    – 269 км аҳоли пунктларида йўллар сунъий ёритиш чироқлари ўрнатилди, 301 км аҳоли пунктларида пиёдалар учун тротуар ва велосипед йўлаклари қурилди;

    – 91 км аҳоли пунктларидаги кесиб ўтиш белгиланмаган жойларда йўлнинг қатнов қисмини пиёдалар ҳаракатидан чекловчи воситалар (панжаралар) ўрнатилди;

    – 245 км қарама-қарши йўналишларни ажратиб турувчи тўсиқлар (БДО-5) ва темир тўсиқлар ўрнатилди;

    – 10 км2 (режа 12 км2) йўлларнинг қатнов қисми таъмирланди ва 35 та (режа 45 та) чорраҳаларнинг геометрик параметрларини ўзгартириш йўли билан уларнинг ўтказувчанлик қобилияти оширилди;

    – 25 та (режа 29 та) автомобиль йўлларидаги орқага қайрилиб олиш жойлари «Томчисимон» қайрилиб олиш шаклига ўзгартирилди;

    – 8 та транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм кўрсаткичларини назорат қилиш пунктлари ташкил этилди.

    2) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-330-сон қарори билан ушбу ишларнинг мантиқий давомийлигини таъминлаш мақсадида навбатдаги вазифалар белгилаб берилди. Улар орасида:

    – умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг техник ҳолатини илғор ахборот технологияларини қўллаган ҳолда таҳлил қилиш, автомобиль йўллари активларини бошқариш ва ягона кадастр тизимини юритиш, вазн ва ҳажм назорат пунктларини ташкил этиш ва сақлаш ишларини амалга ошириш мақсадида “Автомобиль йўллари техник ҳолати таҳлили ва ҳаракат хавфсизлиги маркази” фаолиятини самарали ташкил этиш;

    – автомобиль йўлларига 50 минг дона йўл белгисини ўрнатиш, ҳайдовчиларни огоҳлантириш учун тебраниш горизонтал чизиқларини жорий этиш;

    – автомобиль йўлларининг узоқ муддат хизмат қилишини таъминлаш учун оғир вазнли транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солишни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

    Бунда:

    – умумий массаси (юк билан) 44 тоннадан ортиқ бўлган «N3» ва «O4» тоифадаги махсус транспорт воситалари ҳамда очиқ конларда (карьер) ишловчи самосваллар учун алоҳида давлат рақами, техник паспорт ва ягона электрон тизимида рўйхатга олишни жорий қилиш;

    – катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситаларининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида ҳаракатланиш ва юк ташиш қоидалари;

    – маҳаллий юк ташувчиларга меъёрдан ортиқ оғир вазнли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланишига тўловларни амалга оширган ҳолда рухсат бериш тартиби;

    – катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситаларининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида ҳаракатланиш ва юк ташиш қоидаларини бузганлик натижасида етказилган зарарни қоплаш учун тўловлар жорий этиш ва ундириш тартибини назарда тутиш кўрсатиб ўтилган.

    Шу билан бир қаторда, йўллар ҳолати ва инфратузилмасини яхшилаш йўналишида вилоят ва туман марказларида йўл белгилари, светофор ва ёриткичлар ўрнатиш, чизиқлар чизиш, пиёдалар йўлагини белгилаш, умуман, йўлларни тартибга солишга фақат Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими масъул бўлиши ҳамда бу ишларни молиялаштириш учун тизимда “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика ва вилоят жамғармалари ташкил этилиши белгиланди.

    Қолаверса, йўлларда тартиб-қоидалар илм билан ҳамоҳанг бўлишини таъминлаш масаласида соҳага ихтисослашган илмий-амалий марказ ташкил этиш вазифаси қўйилди.

    Халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, юк ташувчи автотранспортларининг ҳаракати меъёрларини такомиллаштириш мамлакатда йўлларнинг хизмат муддатини оширишга ва уларни таъмирлашга ажратилган харажатларнинг камайтиришга олиб келади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates