Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик – бош мезон

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 27 июнь –Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан шу мавзуда миллий конференция ташкил этилди.

    Пойтахтимиздаги “International hotel Tashkent” меҳмонхонасида бўлиб ўтган конференцияда 180 га яқин вазирлик ва идора, давлат ташкилотлари ҳамда ҳокимликлар ахборот хизматлари, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Хўжаев, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров ва бошқалар кейинги йилларда мамлакатимизда сўз эркинлигини таъминлаш, миллий медиа тузилмалар, ахборот хизматлари фаолиятини жонлантириш, кадрлар тайёрлаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётганини алоҳида эътироф этди.

    Президентимиз эътибори билан давлат ташкилотлари фаолиятининг шаффофлиги таъминланаётгани, уларнинг кенг жамоатчилик олдида ҳисобдорлиги ошаётгани, журналистлар билан очиқ мулоқотга киришаётгани ва бу мамлакат тараққиёти учун хизмат қилаётгани қайд этилди.

    – Жамиятда ахборот макони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборот хуружларига тезкор муносабат билдириш ахборот хизмати ходимларининг асосий вазифаларидан ҳисобланади, – деди Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов. – Аудиторияга қуруқ ахборот бериш ўрнига уни изоҳлаб, содда ва тушунарли қилиб етказишингиз сиз фаолият олиб бораётган давлат ташкилотига нисбатан ҳурмат ва ишончни шакллантиради. Давлат органи раҳбарининг маслаҳатчиси сифатида матбуот котиби тегишли ташкилотлардан ахборот талаб қилиш ҳуқуқига эга. Демак, халқни холис ва очиқ ахборот билан тезкор таъминлашга сиз бевосита масъулсиз. Агентлик йил давомида тажрибали мутахассисларни жалб этган ҳолда тренинглар, турли ўқув машғулотлари ташкил этяпти. Бугунги миллий конференциядан кўзланган мақсад ҳам соҳада эришилган ютуқларни эътироф қилиб, камчиликларни бартараф этишдан иборат.

    Тадбир давомида бугунги ахборот маконидаги долзарб вазифалар юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар тингланди. Саволларга жавоб берилди.

    Шундан сўнг соҳада ўз самарали фаолияти билан меҳнатлари эътироф этилган журналистлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

    – Бугунги конференцияда фаол матбуот котиби сифатида эътиборга тушганимдан мамнунман. Икки йилдан буён Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари сифатида фаолият олиб боряпман, – дейди Айнура Ўрозова. – Шу давр мобайнида ҳоким ва халқ ўртасида кўприк вазифасини ўташга ҳаракат қилдик. Аҳолидан келиб тушаётган муаммо ва мурожаатларни тизимли ўрганиш, уларга ҳокимлик тизимидаги мутасадди ва мутахассислар эътиборини қаратиб, самарали ечимини топиш бизнинг зиммамиздаги улкан масъулият эканини ҳар қадамда сезяпмиз. Икки кун давом этган миллий конференция билим ҳамда тажрибамизни оширишга катта имкон яратди. Ички ишлар вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ахборот хизматларининг иш жараёни билан танишдик. Ишонаманки, келгуси фаолиятимизда бу каби конференцияларда олган билимимиз қўл келади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates