“Энг яхши миллий контент” республика танлови ғолиблари тақдирланди

    Танловда “Янги Ўзбекистон” газетаси — Yuz.uz интернет нашри мухбири ҳам ғолиблар қаторидан жой олди.

    Президент Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 13 январь куни ўтказилган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида миллий контент масаласига алоҳида тўхталиб, "Агар биз Ўзбекистон ахборот маконида миллий контент яратишни ўз қўлимизга олмас эканмиз, дунёдаги воқеаларга миллий манфаатларимиз нуқтаи назаридан баҳо бермас эканмиз, бу ишлар хориждан туриб амалга оширилишига имкон яратиб берган бўламиз. Чунки одамлардаги янгилик, таҳлилий маълумотлар, реал воқеаларга бўлган эҳтиёжни биз тўлдирмас эканмиз, буни бошқалар қилади. Бунга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди", деган эди.

    Шу йилнинг 26 сентябрь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан интернет нашрлари журналистлари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари (блогерлар) ўртасида ўтказилаётган "Энг яхши миллий контент" танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

    Тақдирлаш маросимида оммавий ахборот воситалари вакиллари, газета ва журналлар бош муҳаррирлари, кенг жамоатчилик фаоллари ва блогерлар иштирок этди.

    Танлов иккита йўналиш – Интернет журналистикаси ва Блогерлик фаолияти бўйича ва 8 та номинация бўйича 100 нафарга яқин интернет нашрлари журналистлари ва ижтимоий тармоқ фаоллари – блогерлар ўз ижодий ишлари, блог-постлари билан иштирок этди.

    Шунингдек, тадбирда "Янги Ўзбекистон" газетаси — Yuz.uz интернет нашри мухбири Боборавшан Ғозиддинов ҳам "Миллий контентни бойитишга қўшган ҳиссаси учун" рағбатлантирувчи номинацияси бўйича тақдирланди.

    Зулхумор АКБАРОВА

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates