“Еркин Қарақалпақстан” газетасининг 100 йиллиги ҳамда “Вести Каракалпакстана” газетасининг 105 йиллиги нишонланди

    Бугун Нукус шаҳрида катта тантана бўлиб ўтди: Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида “Еркин Қарақалпақстан” газетасининг 100 йиллиги ҳамда “Вести Каракалпакстана” газетасининг 105 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий байрам шодиёналари нишонланди.

    Тадбир иштирокчилари дастлаб буюк қорақалпоқ шоири Ажиниёз Қўсибой уғлининг бюстига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

    Тантанали тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раисининг ўринбосари Рустам Сапарбоев, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори, сенатор Абдусаид Кўчимов, «Янги Ўзбекистон» – «Правда востока» газеталари бош муҳаррири Салим Дониёров, Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Холмурод Салимов ва бошқалар сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда матбуот ва оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилаётган алоҳида эътиборни мамнуният билан эътироф этдилар. Газета жамоасини унутилмас сана билан қизғин табрикладилар.

    Газетанинг юз йиллик шонли тарихини яратган, уни халқчил минбарга ва элу юрт ҳаётининг кўзгусига айлантирган устозлар номлари эҳтиром билан ёдга олинди. Азиз мураббийларнинг касбга садоқат, изланиб ишлаш анъаналарини шогирдлар давом эттириб келмоқдалар, шу сабабли газета бугун ҳам севимли, қадрли.

    Ўтган давр мобайнида газетанинг номи бир неча марта ўзгарди, аммо унинг моҳияти ўзгармади, яъни меҳнаткаш, фидойи, жасоратли қорақалпоқ халқининг кечаги, бугунги бунёдкорликларини, келажакка ишончли қадамларини энг тезкор, ёрқин саҳифаларда ёритмоқда.

    Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоқ диёри, қорақалпоқ халқига алоҳида эътибори, ғамхўрликлари хонадонлар турмуш фаровонлиги ортиб бораётганлигида, шаҳару қишлоқлар ободлигида, ёшларнинг турли соҳаларда эришаётган ютуқларида, жаҳоншумул муаммолари ечим топиб бораётган Оролбўйидаги янгиланишларда акс этмоқда. Бу муҳим ижтимоий-сиёсий жараёнларни, замонамиз қаҳрамонлари бўлган инсонлар ва уларнинг фаолиятини ёритиш қалам аҳлига, хусусан, “Еркин Қарақалпақстан» ва “Вести Каракалпакстана” газеталари ижодий жамоасига ўзгача завқ, илҳом, ифтихор бағишлайди.

    Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан ўтказиб келинаётган “Энг улуғ, энг азиз”, “Олтин қалам” каби танловларда ғолиблар қаторидан жой олган қорақалпоғистонлик бир қатор журналистларнинг қалами сайқалланиб, ўткирлашиб боришида бу газеталарнинг холис минбар сифатидаги аҳамияти беқиёсдир.

    Тадбирда бир гуруҳ ходимларга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарори билан фахрий унвонлар, кўкрак нишонлари, шунингдек, эсдалик совғалари топширилди. Жумладан, «Еркин Қарақалпақстан»-«Вести Каракалпакстана» газеталари Бош муҳаррири вазифасини бажарувчи Қ.Байниязов, «Еркин Қарақалпақстан» газетасининг масъул котиби С.Жаниев, «Вести Каракалпакстана» газетаси мухбири А.Аминовалар «Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист», «Еркин Қарақалпақстан»-«Вести Каракалпакстана» газеталари Бош муҳаррири ўринбосари Б.Қулатаев «Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвонлари билан тақдирланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates