Наманганда "Ватанпарварлар боғи" очилди

    14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Наманган вилоятида ҳам сана муносабати билан турли тадбирлар бўлиб ўтди.

    Давлатобод туманида "Ватанпарварлар боғи" мажмуасининг очилиши байрамга ўзига хос совға бўлди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят секторлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик ва ёшлар вакиллари иштирок этди.

    Мажмуанинг қурилишида Муҳтарам Президентимиз томонидан белгилаб берилган концепция бўйича талаблар бажарилган: боғда кўргазма сифатида ҳарбий техникалар ўрнатилди, Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларимизнинг бюстларидан иборат бўлган "Қаҳрамонлар номи барҳаёт" композицияси ҳамда "Ватанпарварлик музейи" барпо этилди. Шунингдек, боғда ёшларнинг мазмунли дам олишлари ва чиниқишлари учун турли машқ майдонлари, ҳарбий мудофаа истеҳкомлари ва бошқа иншоотлар барпо этилди.

    "Қаҳрамонлар номи барҳаёт" композициясида ўз хизмат вазифасини ўташ чоғида ҳалок бўлган 14 нафар наманганлик йигитларнинг бюсти остига гулчамбарлар қўйилди.

    — Ўғлим Абдулбоқи ёшлигидан ҳарбий бўлишни орзу қилган, — дейди Учқўрғон тумани "Қайқи" қишлоғидан келган Муҳаммадали ота Ҳолматов. — Орзуси ушалиб, оддий аскарликдан сержантликкача бўлган йўлни босиб ўтди. Тақдир экан, ўз хизмат вазифасини ўташ чоғида ҳалок бўлди. Фарзанд доғида куйган бўлсакда, бугун унинг хотирасига кўрсатилган эҳтиромдан бошим кўкка етди. Шу боғда ўғлимнинг сиймоси турганидан таскин топдим.

    

    Дарҳақиқат, Наманганда байрам куни тақдимоти ўтказилган "Ватанпарварлар боғи" элнинг мард ўғлонлари учун чинакам ҳайкал бўлди.


    Илҳомжон Раҳматов.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates