Аёлнинг ҳис-туйғуларида даромад орттириш ниятида бўлган эркак қўлга олинди

    Хавфсизлик 21 июн 2023 1386

    Эркак аёлдан 2023 йилнинг март ойида етти миллион сўм, сўнгра эса ҳайдовчилик гувоҳномасига тўлов қилиб, олиб беришликни ваъда қилиб, тўққиз юз эллик минг сўм олган.

    Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, Самарқанд вилоятида яшовчи 32 ёшли И.М. (аёл) вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилди.

    Аризада таъкидланишича, аёл шу йилнинг январь ойларида «Абдулазиз» исмли йигит билан танишиб, "гаплашиб" юради.

    «Абдулазиз» унинг уй сотиб олиш ниятида пул йиғиб қўйганлигидан хабардор бўлгач, субсидия асосида уй олиб беришни ваъда қилади. Эркак ундан 2023 йилнинг март ойида 7.000.000 сўм, сўнгра эса ҳайдовчилик гувоҳномасига тўлов қилиб, олиб беришликни ваъда қилиб, 950.000 сўм олган.

    Бундан ташқари, «Абдулазиз» 5.000.000 сўм талаб қилиб, бермаса аёлнинг обрўсига путур еткизадиган видеотасвирларни Интернет орқали тарқатиб юбориш билан таҳдид қилади.

    Мазкур ариза асосида вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида «Абдулазиз» исмли йигит аризачидан унинг шахсий видеотасвирларини Интернет тармоғига тарқатмаслик эвазига талаб қилиб келган 5.000.000 сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    «Абдулазиз» исмли йигитнинг шахсига аниқлик киритилганда у муқаддам судланган 39 ёшли Н.А. экани аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Н.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) ва 168-моддаси 3-қисми «б» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу моддалар билан унга айблов эълон қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Ҳозирда, ушбу шахснинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

    Тергов давом этмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates