Айрим пайвандтагли кўчатларни харид қилиш харажатларининг бир қисми қопланади

    Ҳукумат қарори (468-сон, 28.07.2025 й.) билан “In-vitro” шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

    Низом тадбиркорларга мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган “in-vitro” шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.

    Субсидиялар қуйидаги миқдорларда ажратилади:

    • янги интенсив боғ барпо этган талабгорга ҳамда дала четлари, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларга экилган мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган “in-vitro” шаротида кўпайтирилган пайвандтагли мева кўчатларини харид қилиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ ҳар бир мева кўчатига 25 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
    • мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган узумнинг данаксиз ва янги нав кўчатларига 7,5 минг сўмдан, маҳаллий ток кўчатларига 2 минг сўмдан ошмаган миқдорда.

    Талабгор субсидияни олиш учун “Agrosubsidiya” ахборот тизими орқали қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади:

    • соғлом, вируслардан ҳоли бўлган "in-vitro" лабораториясида кўпайтирилган пайвандтагли кўчатларнинг мувофиқлик сертификати нусхаси;
    • талабгор билан “in-vitro” шароитида кўчат етиштирувчи кўчатчилик хўжалиги ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси нусхаси;
    • кўчатлар сотиб олингани бўйича ҳисоб-фактура, “in-vitro” шароитида кўчат етиштирувчи кўчатчилик хўжалигининг тавсияси ва мувофиқлик сертификати бўйича 3 йиллик кафолат хати.

    Ишчи гуруҳ ҳужжатларни 3 иш кунида жойига чиққан ҳолда ўрганади ва субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги ёки рад этиш тўғрисидаги хулосани тасдиқлайди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates