Кувайт компанияси Сергели туманида замонавий интенсив боғ барпо этиш лойиҳасини амалга оширади

    Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров бошчилигидаги делегациянинг Кувайтга ташрифи ташкил этилди.

    Ал-Кувайтда ўтказилган Ўзбекистоннинг инвестициявий, экспорт ва туристик салоҳиятига бағишланган кўргазма доираси бўлиб ўтган ташриф давомида Кувайтнинг 20 дан ортиқ компаниялари вакиллари билан музокаралар уюштирилди.

    Жумладан, "Gulf General Trading Co. Ltd." компанияси раҳбари Ияд Солиҳ ва "Marafie Group" холдинг корпорацияси бошқарув кенгаши раиси Абдуфаттаҳ Маърафий билан Сергели туманига хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича самарали учрашувлар ўтказилди.

    Музокаралар натижасида "Gulf General Trading Co. Ltd." компанияси билан Сергели туманида жойлашган оилавий поликлиникаларда замонавий технологик лаборатория ташкил этиш лойиҳаси бўйича битим имзоланди. Шунингдек, "Marafie Group" холдинг корпорацияси раҳбарияти билан туманда замонавий интенсив боғдорчилик лойиҳасини амалга ошириш ва ва етиштириладиган мева ҳосилини Тошкент шаҳрида қайта ишлаб, тайёр маҳсулот сифатида экспорт қилишга келишиб олинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates