Миришкорда 30 гектарли интенсив боғ барпо этилиб, Полшадан келтирилган ҳосилдор олма етиштирилади

    Миришкор тумани ҳокими Файзулло Ғуломов ва ИИБ бошлиғи Мусурмон Бўриевлар “Кўҳна фазли” ҳудудида бўлиб, водийлик ва маҳаллий тадбиркорлар ҳамда деҳқонлар билан учрашди.

    Маълум бўлишича, водийлик тадбиркорлар ҳудуддаги 30 га майдонда ёпиқ ҳолатдаги интенсив боғ барпо этиб, Полшадан келтирилган “Пушти хоним” (Pink lady) навли 20 минг дона олма кўчатларини экишади. Боғ томчилатиб суғориш технологиялари билан таъминланади.

    Айни вақтга қадар 7 минг дона кўчатлар экилган.

    Тадбиркор ҳудудда мевани сақлаш учун музлатгич ташкил этиб, ҳосилнинг 50 фоизини қайта ишлайди, қолган ярмини экспортга йўналтиради.

    Мазкур боғнинг афзаллик томони шундаки, ниҳоллар танасига ёруғлик тушиши, ҳаво айланиши яхши бўлганлиги учун мевасининг сифати юқори бўлади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates