Кўчатчилик бобида ўзига хос тажриба мактабини яратган туман

    Айни кунларда туман миришкорлари томонидан маҳаллий бозорлар ҳамда бутун мамлакатимиз бўйлаб мевали ва манзарали дарахтлар, бутасимонлар оиласига мансуб кўчатларини етказиб бериш жараёнларига киришилди. 

    Эътиборлиси, 2022 йили туманда фаолият кўрсатувчи деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ерларида 43 миллион донадан зиёд кўчатлар етиштирилган бўлса, жорий йилда ушбу кўрсаткични 54 миллион донадан ошириш кўзда тутилмоқда.

    Ҳозирги кунда тумандаги 65 та МФЙнинг деярли барчасида кўчат етиштириш орқали яхши даромад олаётган хонадонларни учратиш мумкин. Хусусан, “Қорқақум”, “Янгичек”, “Янги ҳаёт”, “Толмазор”, “Бойистон”, “Намуна”, “Олтиариқ”, “Қақир” МФЙларида мевали ва манзарали кўчатлар етиштириш ҳудуднинг ўзига хос “драйвер”ига айланган бўлса, “Сойгузар”, “Хонобод”, “Маданият”, “Янгиқишлоқ” МФЙларида атиргулчилик яхши ривожланган.

    “Қорақум” МФЙда яшовчи тажрибали томорқачи Сидиқжон Ҳожиматовнинг айтишича, бу оила ҳар йили кўчатчилик мавсумида 10 сотих ердан ўртача 80-85 миллион сўм даромад олиб келмоқда.

    Бу борадаги ишлар кўламини янада ривожлантириш мақсадида ўтган йили “Янгичек” МФЙда иш билан банд бўлмаган аҳолига 20 гектардан зиёд ер майдон ажратиб берилган бўлиб, ҳозирда бу ерда асосан мевали ва манзарали кўчатлар парваришланмоқда. Шу тариқа қарийб 170 та оила қўшимча даромад манбаига эга бўлди.

    Айни жараёнда туманда онлайн аукцион савдолари орқали узоқ йилга ижара асосида фойдаланиш учун ер майдонлари ажратиш тартиби йўлга қўйилган. Кўчатчилик соҳасида тажрибали мутахассислар янги фаолият бошлаётганларга яқиндан кўмак кўрсатмоқдалар.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates