баннер
22 мар 2025
09:59

    Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамкорлигида “Дўстлик боғи“ барпо этилади

    Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик ва стратегик ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида Душанбе шаҳрида “Дўстлик боғи“ ташкил этилмоқда.

    Агросаноатни ривожлантириш агентлиги директори Тожикистон Республикасига ташриф буюриб, Тожикистон Қишлоқ хўжалиги вазири биринчи ўринбосари Асозода Нуралй Маҳмадулло билан учрашув ўтказди.

    Учрашув давомида боғ лойиҳаси муҳокама қилиниб, амалга ошириш чоралари белгиланди. Ташриф давомида расмийлар Душанбе шаҳрида жойлашган «Дўстлик боғи» учун ажратилган ҳудудни бориб кўришди ва лойиҳа босқичлари муҳокама қилинди. Учрашув якунида зарур тавсиялар ишлаб чиқилди, шу куни лойиҳанинг амалий ишларига старт берилди.

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги томонидан амалга ошириладиган ишлар:

    Томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш – сувдан самарали фойдаланиш ва экинларнинг яхши ўсиши учун замонавий суғориш технологиялари ўрнатилади.

    Кўчатлар етказиб бериш – Ўзбекистондан юқори сифатли Тожикистон иқлимига мослаштирилган мевали дарахт кўчатлари олиб келиниб, уларнинг барқарор ўсишини таъминлаш учун махсус агротехник хизматлар ҳам кўрсатилади.

    Ер тайёрлаш ва унумдорликни ошириш – боғ учун ажратилган ер майдонида унумдорликни ошириш ишлари олиб борилади, сифатли ўғитлар билан таъминланади.

    Боғ инфратузилмасини яратиш – суғориш тизимлари, ҳимоя ва парвариш қилиш тизимлари, боғ дизайни ва экиш жараёнлари тўлиқ режалаштирилади.

    Агрономик маслаҳатлар ва тажриба алмашиш – Ўзбекистондан тажрибали мутахассислар жалб қилиниб, Тожикистонлик қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари билан илмий-амалий ҳамкорлик йўлга қўйилади.
    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech