Техник регламент қуйидагиларни назарда тутади:
- муомалага чиқарилаётган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва машиналарига қўйиладиган хавфсизлик талабларини;
- техника воситаларини идентификация қилиш қоидалари, техника воситаларининг регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш ва тасдиқлашни;
- техника воситаларини муомалага чиқариш қоидалари ҳамда мувофиқлик белгиси билан тамғалашни;
- регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ўрнатишни.
Регламент қуйидаги техника воситаларига нисбатан қўлланилади:
- тракторлар (Т ва С тоифалар);
- тиркамалар (R тоифа);
- алмашадиган тиркама машиналар (S тоифа);
- ўзиюрар, осма, ярим осма, тиркама ва ўрнатиладиган машиналар;
- боғдорчилик-узумчилик, полизчилик, сабзавотчилик, картошкачилик, резавор мева ва доривор ўсимликчилик ҳамда ўрмончиликда қўлланиладиган механизациялашган кичик механизация воситалари, шу жумладан, мотокультиватор, мотоўриш мосламаси, мотоарава ва электрлаштирилган механизация воситалари ва бошқалар;
- чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, пиллачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва озиқа тайёрлаш жараёнида қўлланиладиган машиналар;
- уруғларни, ғаллани ёки дуккакли сабзавотларни тозалаш, саралаш ёки калибровка қилиш учун машиналар.
Техник регламент умумий талаблар, шу жумладан, бошқа техник регламентлар билан тартибга солинадиган техника воситаларини ишлаб чиқариш, сотиш ва йўқ қилиш жараёнларига нисбатан татбиқ этилмайди.