Лойиҳада келтирилишича, ҳудудларда 16 та автовокзал ва автостанциялар қуриш ва реконструкция қилиш ишлари режалаштирилмоқда.
Шунингдек, ҳудудларда жамоат транспортининг 50 та янги йўналишлар тармоғини ташкил этилади.
Ҳудудларда жамоат транспортида электрон тўловлар жозибадорлигини ошириш ва электрон тўловлар улушини ўртача 30 фоизга етказиши (ҳозир 15 фоиз) кўзда тутилмоқда.
Ҳудудларда жамоат транспорти учун янги замонавий жами 700 та автобус харид қилинади.
Ҳудудларда 743 та оралиқ бекатларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини ташкиллаштирилади.
Автобуслар ҳаракатига устуворлик бериш мақсадида ҳудудларда жамоат транспорти учун алоҳида автобус йўлакларини 150 км.га етказилади.