Юртимиз чарм-саноат маҳсулотларига AYSAF халқаро кўргазмасида катта қизиқиш билдирилди

    Бизнес 18 ноябр 2022 1742

    Туркиянинг Истамбул шаҳрида дунё чарм-пойабзал саноатининг энг йирик кўргазмаси «AYSAF» ўз фаолиятини бошлади. «Ўзчармсаноат» уюшмаси ва унга аъзо корхоналар мазкур халқаро кўргазмада фаол иштирок этяпти.

    Ундан кўзланган мақсад халқаро тажрибани ўрганиш, маҳаллий саноатимизга сўнги тенденцияларни қўллаш ҳамда янги ҳамкорлар топишдир.

    «Ўзчармсаноат» уюшмаси ва корхоналаримиз вакиллари мода анжумани доирасида Португалиянинг йирик кўргазма ташкилотчиси саналган «BridgeExpo» раҳбари билан учрашув ўтказди. Мулоқотда кўргазмалар фаолиятида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масаласи муҳокама этилди. Португалия томони маҳсулотларимиз сифатига юқори баҳо бериб, корхоналарни Португалияда бўлиб ўтадиган «InterShoes» кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилди. Шунингдек, уюшма вакиллари Португалия томони билан 2023 йил баҳорда Тошкентда бўлиб ўтадиган «Uzcharmexpo-ShoesStar-EuroAsia-2023» халқаро кўргазмасида Португалия тадбиркорлари иштирокини таъминлаш борасида фикр алмашди. Қайд этилганидек, ЕИ, Туркия, Хитой ва Ҳиндистондан ҳамкорларни Ўзбекистондаги кўргазмага таклиф қилиш, павильонда алоҳида стендлар билан иштирок этиш юзасидан музокаралар ўтказилди.

    Маълумот ўрнида, пойабзал ишлаб чиқарувчилар ва саноат уюшмаси (AYSAD) ва Artkim ярмаркалар мажмуаси томонидан ташкил этилган Халқаро пойабзал саноати ярмаркаси- AYSAF жорий йилда 82 та давлатдан 307 та экспонентни бирлаштирди. Кўргазмада 1 000 дан ортиқ брендлар янги маҳсулотлари билан иштирок этяпти. 2022 йилдаги кўргазма доирасида кимё саноатини ташкил этган ярмаркалар ҳам бўлиб ўтяпти.

    Кўргазма доирасида пойабзал саноатининг кўплаб йўналишларида фаолият олиб бораётган халқаро компаниялар билан мулоқотлар ўтказилди. Шунингдек, улар «Uzcharmexpo-ShoesStar-EuroAsia-2023» халқаро кўргазмасида иштирок этишга катта қизиқиш билдирди.

    «AYSAF» кўргазмаси ташкилотчиси «AYSAD» вакиллари билан учрашувда кўргазмалар фаолиятида ҳамкорлик қилиш масаласи кўриб чиқилди. Туркиядаги кўргазмаларда тўғридан-тўғри қулай шартларда иштирок этиш бўйича таклифлар ўрганиб чиқилди. Ташкилот раҳбарлари «UzCharmExpo» кўргазмасига таклиф этилди.

    Корхоналаримиз эса турли маҳорат дарслари, тақдимот ва семинарларда иштирок этиб келгуси йилнинг сўнги тенденциялари билан яқиндан танишяпти. Шунингдек, соҳа учун асбоб-ускуна ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар билан ҳам учрашиб музокаралар олиб бориляпти, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates