Азим Самарқанд яна бир халқаро тадбирга мезбонлик қилади

    Жорий йилнинг 7-8 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамкорлигида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади.

    Тадбирда 30 дан зиёд мамлакатлардан вазирлар ва дипломатлар, шунингдек, халқаро ташкилотлар, молия институтлари, илмий ташкилотлар – ШҲТ, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Жаҳон банки, Ислом озиқ-овқат хавфсизлиги ташкилоти, Осиё тараққиёт банки каби халқаро ташкилотлардан вакиллар иштирок этиши кутиляпти.

    Конференция доирасида қатнашчилар Ўзбекистон аграр тармоғидаги ислоҳотлар самараси билан яқиндан танишиш баробарида, соҳадаги илмий ишланмалар, инновацион ғоя ва ташаббуслар бўйича дунёда қўлланилаётган тажрибани ўрганишади, муҳокама қилишади. Бинобарин, озиқ-овқат таъминоти бугун бутун дунаёда долзарб масалалардан бирига айланмоқда.

    ФАО баҳоларига кўра, ҳозир дунё бўйлаб 2,3 млрд инсон озиқ-овқат етишмовчилиги ҳолатида яшамоқда. Уларнинг 566 миллиони (25%) Осиёда истиқомат қилади.

    ФАОнинг Марказий Осиё бўйича субминтақавий координатори Виорел Гуцунинг қайд этишича, мазкур конференция ФАО ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик янада ривожланишига хизмат қилади. Шунингдек, у дунёда агроозиқ-овқат тизимларини ривожлантириш борасидаги чақириқлар ва ечимларни муҳокама қилиш учун яхши майдон бўлади.

    Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция доирасида Ўзбекистон агроозиқ-овқат салоҳияти кўргазмаси ва I Ўзбекистон Агроозиқ-овқат инвестиция форуми ўтказилади. Форумда Германия, Италия, Исроил, Венгрия, Корея Республикаси, Польша, Озарбойжон, Қозоғистондан 50 дан зиёд компания вакиллари қатнашади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates