18 март куни Исроил Ғазога ҳужумларини қайта бошлаганидан бери камида 322 бола ҳалок бўлди, дея хабар беради ЮНИСЕФ.
18 март куни Исроил армияси Ғазо секторида жанговар ҳаракатларни давом эттириб, анклавга кучли зарбалар берди ва шу тариқа жорий йилнинг январь ойидаги ўт ўчишни тўхтатиш келишувини бузди. Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг идораси буни Фаластиннинг радикал ҳаракати ҲАМАСнинг воситачилар ва АҚШ Президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф томонидан музокаралар чоғида илгари сурган таклифларни рад этиши билан изоҳлаб, сектордаги операциядан мақсад барча гаровга олинганларни озод қилиш эканини таъкидлади. Радикаллар жанговар ҳаракатлар қайта бошланганида Исроил ва АҚШни айблади, деб хабар беради tass.ru.