Ушбу глобал аҳамиятга эга тадбир вазирлар, юқори лавозимдаги давлат амалдорлари, фуқаролик жамияти етакчилари ва инноваторларни давлат хизматининг истиқболи ҳақида фикр алмашиш учун бир жойга тўплайди.
"2030 йилгача беш йил: Барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш" мавзусидаги мазкур тадбир ташкилотчилари БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти (UN DESA), Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Стратегик ислоҳотлар ва Давлат хизматини ривожлантириш агентликларидир.
Форум 23 июнь - БМТнинг Давлат хизмати кунида расман очилади ва давлат бошқарувини такомиллаштириш ҳамда давлат хизмати самарадорлигини оширишга қаратилган юқори даражадаги музокаралар, инновацион ечимлар ва стратегик ҳамкорлик учун платформа вазифасини ўтайди.