Баданни совутишнинг энг самарали усулини биласизми?

    Мутахассис шунингдек, терлаб турган одам учун ҳароратнинг кескин ўзгариши унинг организмини стрессга олиб келиши мумкинлигини маълум қилди. Бу стресс бадандаги нам дарҳол совиши оқибатида кескинлашади.

    Айни кунларда ҳаво анча салқинлашиб қолган бўлса-да, аксарият одамлар кондиционерлардан максимал даражада фойдаланишда давом этяпти. Москва соғлиқни сақлаш департаменти мутахассиси Андрей Тяжельниковнинг айтишича, терлаб турган одамнинг кескин совиши иммунитетнинг ёмонлашувига олиб келиши мумкин.

    Мутахассис шунингдек, терлаб турган одам учун ҳароратнинг кескин ўзгариши унинг организмини стрессга олиб келиши мумкинлигини маълум қилди. Бу стресс бадандаги нам дарҳол совиши оқибатида кескинлашади.

    Шунинг учун кондиционерлардан фойдаланишда эҳтиёт бўлиш лозим. Машина ичида ҳароратни кондиционернинг бирданига жуда совуқ ҳарорат режимига қўймай, секин-аста совитиш лозим.

    Мутахассис шамолли об-ҳавода сайр қилишдан ҳам сақланиш ва иложи борича, 25 даражагача ҳароратда қолишни тавсия қилган. У баданни совитишнинг энг самарали усули сифатида душ қабул қилишни ва душнинг ҳам совуқ бўлмаслигини маслаҳат беради.

    Душни кунига иложи борича бир неча марта қабул қилиш лозим. Душ ёқимсиз тер ҳидидан, бадандаги ортиқча ёғ ва чангдан халос бўлишга, тери тешикчаларининг тозаланишига ёрдам беради.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates