Ҳужжатга мувофиқ, Дирекциядаги реконструкция жараёнлари 2021 йилда амалга оширилади.
Реконструкция давомида фонд ашёларини ишончли сақлаш, галереяга ташриф буюрувчилар, хусусан, имконияти чекланган шахслар учун қулай шарт-шароитларни яратиш, туристларга хизмат кўрсатишни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Шунингдек, Дирекцияда керакли ускуналар билан жиҳозланган, подрамник, багет тайёрлаш ва қадоқлаш ишлаб чиқариш ҳамда таъмирлаш устахоналарини яратиш чоралари кўрилади.









