Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Миллий гвардия қўмондони генерал майор Р.Джураевнинг буйруғи билан "Париж-2024" XXXIII ёзги Олимпиада ўйинларида муносиб иштирок этиб, юртимизга тарихий ғалабаларни тақдим этган Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари, уларнинг мураббийлари ҳамда уларнинг ота-оналари рағбатлантирилди.
Жумладан, Миллий гвардиянинг «Аъло хизматлари учун» кўкрак нишони ва эсдалик қимматбаҳо совғаси билан, Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси — Капитан Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли ҳамда Миллий гвардиянинг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси — капитан Дўсматов Ҳасанбой Маруфжон ўғли;
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи — Қиличов Тўлқин Махмурович, Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи — Рўзиохунов Раҳматжон Турсунович ҳамда бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи, Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув маркази катта ўқитувчиси — подполковник Расулов Элшод Юнусович «Миллий гвардия фидойи ходими» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси шахсий таркиби орасида узларининг садоқати, жасорати ва мардлиги билан ўрнак бўлиб, устоз-шогирд анъаналарига мувофиқ ҳарбий хизматчилар ва ёшлар орасида спортни тарғиб қилишга қўшган улкан ҳиссаси учун, капитан Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли ва капитан Дўсматов Хасанбой Маруфжон ўғлига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий бош қўмондонининг рухсати билан навбатдан ташқари "подполковник" ҳарбий унвони муддатидан олдин берилди.