Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги делегацияси Жанубий Кореяга борди

    Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Хусанов бошчилигидаги делегация бугун амалий ташриф билан Жанубий Кореяга борди.

    Мамлакатимизнинг Корея Республикасидаги элчихонаси маълумотига кўра, ташрифдан кўзланган мақсад соҳадаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш, Ўзбекистондан Жанубий Кореяга шартнома асосида узоқ муддатли ва мавсумий ишчилар юбориш масалаларини қайта кўриб чиқиш, айни пайтда ушбу мамлакатда меҳнат шартномаси билан ишлаётган ишчиларга яратилган шароитлар билан танишишдан иборат.

    Ўзбекистон делегацияси ташриф дастуридан Жанубий Корея бандлик ва меҳнат вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги миграция хизмати раҳбарияти билан музокаралар ва бошқа учрашувлар ўрин олган.

    Делегация аъзолари, шунингдек, Квангжу шаҳрига ташриф буюриб, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ушбу шаҳардаги ваколатхонаси ҳамда Жанубий Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмаси фаолияти билан танишади. Корея Республикаси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандошлар билан очиқ мулоқот ташкил этилади.

    Ташриф давомида Квангжу шаҳрида Ўзбекистон фуқароларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Умид» марказининг расмий очилиши ҳам режалаштирилган, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates