Бу ҳақда Dhaka Tribune газетаси мамлакат Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш ва фавқулодда ёрдам кўрсатиш вазирлиги баёнотига таяниб хабар берди.
Табиий офат асосан Комилла, Фени, Читтагонг, Кхаграчари, Ноакхали ва Маулвибазар туманларига зарар етказди. У ерда фавқулодда ёрдам ишлари давом этмоқда, 1,3 мингдан ортиқ вақтинчалик лагерлар очилди, уларда эвакуация қилинган деярли 18 минг аҳоли жойлаштирилди.
Бангладешнинг шимоли-шарқий ва шарқий қисмидаги йирик дарёларда сув сатҳи кўтарилишда давом этар экан, сув тошқини билан боғлиқ вазият ёмонлашиши мумкин, дейди расмийлар. Бангладеш метеорология департаменти келгуси икки кун ичида ўртача ва кучли ёғингарчилик бўлишини тахмин қилмоқда, деб хабар беради tass.ru.