Бангладешдаги тўқнашувларда 100 дан ортиқ талаба тан жароҳати олди

    Бангладешда давлат ишлари учун квота тизими тарафдорлари ва мухолифлари ўртасидаги тўқнашувда 100 дан ортиқ талаба жароҳат олди.

    Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

    Агентликнинг билдиришича, минглаб одамлар иштирок этган тўқнашувлар чоғида одамлар бир-бирига тош отган, таёқ билан уришган.

    Бангладешда, асосан, пойтахтда талабалар норозиликлари шу ой бошида Олий суд Бангладешнинг 1971 йилдаги Мустақиллик урушида қатнашган озодлик курашчиларининг қариндошлари учун 30 фоиз иш квоталари тикланишига қарор қилганидан кейин бошланди. Бангладеш суди қарорни бир ойга тўхтатганига қарамай, норозилик намойишлари давом этди. Бош вазир Шайх Ҳасина ушбу тоифадаги фуқаролар учун иш квотасига қарши чиққанларни қоралади.

    14 июль оқшомида норозилик намойишлари янги куч билан бошланди ва уларда Даккадаги турли университетлар талабалари иштирок этди, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates