"Банк оператори" ўзганинг картадаги пулларини ўзлаштириб олди

    Юнусобод туманида яшовчи 29 ёшли К.А. банк картасидаги 11.000.000 сўмни номаълум шахс ўзлаштириб олгани юзасидан ИИОга мурожаат қилди.

    Мазкур жиноятни Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида яшовчи 24 ёшли И.А. содир этгани маълум бўлди.

    Аниқланишича, И.А., жабрланувчи К.А.нинг қўл телефонига қўнғироқ қилиб, ўзини "банк оператори" сифатида таништиради.

    "СМС" хабарнома юбориш орқали жабрланувчи пластик картасининг бошқарув ҳуқуқини қўлга киритади. Оқибатда картадаги 11.000.000 сўмни ўзлаштириб олиб, эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади.

    Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилди. К.А. томонидан содир этилган, аммо фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

    Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates