Банк сирини ошкор этганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш режалаштириляпти

    Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига сир тутиладиган ахборотларни ҳимоялашга оид қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

    Лойиҳа билан тижорат ва банк сирини ошкор қилиш учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиб тижорат, банк, солиқ ёки суғурта сири ҳисобланган ахборотдан ноқонуний фойдаланиш, тўплаш ёхуд ошкор қилиш учун жиноий жавобгарликни белгилаш назарда тутиляпти.

    Жазо тариқасида БҲМнинг 100 бараваридан 250 бараваригача жарима ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш белгиланяпти. Оғирлаштирувчи ҳолатларда 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси таклиф этиляпти, деб хабар беради «Norma» портали.

    Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates