«Барча болаларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бир хил даражада кафолатланиши лозим» - Зироат Мирзиёева.

    Долзарб 19 ноябр 2021 363

    Бугун «Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Жаҳон болалар кунига ҳамда UNICEFнинг 75 йиллигига бағишланган «Ногиронлиги бўлган болалар учун инклюзияни таъминлаш» деб номланган юқори даражадаги халқаро форумда қатнашди.

    Форум иши ногиронлиги бўлган болалар дуч келадиган қийинчиликларни енгиш ва уларнинг ўсиши ва ўз салоҳиятини тўлиқ амалга ошириши учун инклюзив ва қўллаб-қувватловчи муҳитни яратишга қаратилган.

    «Барча болаларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бир хил даражада кафолатланиши лозим. Уларнинг манфаатлари устувор бўлиши керак. Дунёдаги ҳар бир бола бунга лойиқдир. Ногиронлиги бўган болалар жамиятнинг тўлақонли аъзоларидир. Уларнинг фаол ва мароқли ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, шубҳасиз, жуда муҳим», деди ўз нутқида «Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates