Барқарор имижини шакллантириш йўлида

    Яқинда “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖда халқаро консультант иштирокида компаниянинг халқаро ахборот маконидаги имижи ва нуфузини ошириш бўйича семинар-тренинглар бўлиб ўтди.

    Шунингдек шу йилнинг 18-19-сентябрь кунлари “Монтфорт Эурациа” компанияси вакиллари томонидан комбинат матбуот хизмати ходимлари учун “Компаниянинг халқаро ахборот маконидаги тақдимоти” мавзусида семинар-тренинглар ўтказилди.

    Ушбу тадбирлар давомида манфаатдор томонлар, жумладан, оммавий ахборот воситалари, молия институтлари, давлат органлари ва профессионал ҳамжамиятнинг бошқа мақсадли гуруҳлари билан алоқаларни йўлга қўйиш мавзулари кўриб чиқилиб, компаниянинг корпоратив бренди билан боғлиқ барқарор ижобий ассоциацияларни яратиш учун турли воситалар тақдим этилди.

    — Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг байроқдори ҳамда улкан салоҳият ва имкониятларга эга бўлиши билан бир қаторда халқаро ахборот маконида юксак эътибор ва эътирофга ҳам лойиқдир. Бугунги кунда НКМК акциядорлик жамияти сифатида жаҳон ҳамжамияти олдида компаниянинг барқарор имижини шакллантириш йўлида самарали алоқаларни йўлга қўйиши мақсадга мувофиқдир, — дейди “Монтфорт Эурациа” компаниясининг ҳудудий бўлинмаси раҳбари Элеонор Крамерс.

    Икки кунлик тадбирлар доирасида иштирокчилар мунозараларда турли мавзуларни, жумладан, пресс-релизлар тайёрлаш усуллари устида ишлаш, интервьюлар ўтказиш ва инқирозли коммуникацияларни бошқаришни интерактив тарзда муҳокама қилиш имкониятига эга бўлишди.


    “НКМК” АЖ Матбуот хизмати.


    Реклама

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates