«Ҳудудгаз Тошкент» ГТФ комплаенс назорат тузилмалари, «Оҳангаронтумангаз» ГТБ, Ўзенергоинспекция ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ходимлари иштирокида Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича назорат тадбирлари ўтказилди.
Хусусан, туманнинг «Ёнариқ» МФЙда жойлашган «Н.» МЧЖга тегишли корхонада газ таъминоти ташкилоти билан шартнома расмийлаштирмасдан газ тармоғига ноқонуний уланиб, табиий ресурсдан фойдаланиб келингани аниқланди.
Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, сарфланган табиий газ ҳажми қонунчиликда белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб қилинди. Истеъмолчи томонидан давлат манфаатларига 8,7 миллиард сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.
Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилади.