баннер
19 апр 2025
02:13

    Бахтиёр Саидов АҚШ давлат котиби билан учрашди

    Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий алоқаларни ривожлантириш, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича умумий қарашларимизни чуқурлаштириш каби муҳим йўналишлар муҳокама қилинди.

    АҚШ Давлат котиби Марко Рубио жаноблари билан Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболдаги йўналишлари бўйича ҳар томонлама фикр алмашишдан мамнунмиз. АҚШнинг Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёнларини изчил қўллаб-қувватлаётганини юқори баҳолаймиз. Стратегик шериклик доирасидаги юқори даражадаги мулоқот ва амалий ҳамкорликни давом эттириш орқали икки томонлама муносабатлардаги ижобий динамикани қўллаб-қувватлашга келишиб олдик“, — деб ёзади ТИВ раҳбари ўзининг Телеграм каналида.
    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech