Бахтиёр Саидов нега «Катта еттилик» мамлакатлари элчилари билан учрашди?

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг телеграм каналида «Катта еттилик» мамлакатларининг элчилари билан учрашганини маълум қилди.

    Учрашувда, жумладан, Жонатан Хеник жаноблари (АҚШ), Тимоти Смарт жаноблари (Буюк Британия), Орелия Бушез хоним (Франсия), Тило Клиннер жаноблари (Германия), Агостино Пинна жаноблари (Италия), Алан Хемсон жаноблари (Канада), Такаши Хатори жаноблари (Япония) ҳамда Шарлотта Адриан хоним (Европа Иттифоқи) иштирок этган.

    Вазир элчилар билан учрашувидан кўзланган мақсадлар ҳақида тўхталиб ўтди.

    «Савдо тўсиқларини бартараф этиш, янги ишлаб чиқариш ва таъминот занжирларини яратиш, кооперация лойиҳаларига инвестиция жалб этиш ва бошқа масалалар юзасидан умумий саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш муҳим аҳамиятга эга», – дейди у.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates