Бекободда 5-қаватдан тушиб кетиб вафот этган аёлнинг эри 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди

    Жорий йилнинг 27 март куни Бекобод туманида 28 ёшли аёл 5-қаватдан тушиб кетиб вафот этганди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг хабар беришича, марҳуманинг эри 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

    Таъкидланишича, Жиноят ишлари бўйича Бекобод туман судининг 2024 йил 13 августдаги ҳукмига мувофиқ Д. Х. (1989 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 2-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Жабрланувчи Н. Х. (марҳума)нинг қонуний вакили Р. С. судланувчи Д. Х.дан моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан тегишли хужжатларни тўплаб, фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

    Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан томонлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилоят судига апелляция (кассация) инстанциясига шикоят бериш ва протест келтириш мумкинлиги маълум қилинади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates