Беларусь билан туризм ва авиация бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди

    Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаломов Беларуснинг «Белавиа» авиакомпаниясининг маркетинг ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича бош директори ўринбосари Владимир Баркун билан учрашув ўтказди.

    Муҳокаманинг асосий мавзуси туризмни ривожлантириш истиқболлари ва Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорлик бўлди.

    Маълум бўлишича, Ўзбекистонга Беларусьдан келаётган сайёҳлар сони айниқса пандемиядан сўнг ортиб борган ва 2023 йилда бу кўрсаткич 15 минг кишидан ошган.

    Келгуси ҳамкорлик бўйича таклифлар қаторида томонлар Ўзбекистон ва Беларусьнинг муҳим шаҳарлари ўртасида янги йўналишларни ривожлантириш ва парвозлар сонини ошириш, қўшма маркетинг кампанияларини ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон аэропортларидан жанубий йўналишлар учун транзит хаб сифатида фойдаланишни қайд этдилар.

    Шунингдек, Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги туризм ва авиация соҳасидаги шериклик муносабатларини янада ривожлантириш икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ва сайёҳлик оқимининг ўсишини рағбатлантиришга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

    Ва бунда икки давлат ўртасидаги туризм алоқаларини ривожлантириш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатлар муҳимлиги эътиборга олинди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates