Учрашув давомида ҳар икки томон раҳбарлари хавфсизлик ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Учрашув якунида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳарбий кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ўзаро тажриба алмашиш борасидаги амалий чора-тадбирларни 2022 йилда амалга оширилиши кўзда тутилган ҳамкорлик режаси имзоланди.
Шунингдек, ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ва «Беларус Республикаси Ҳарбий академияси» таълим муассасасининг Ички қўшинлар факультети ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Ташриф дастурига мувофиқ делегация аъзолари, Беларус Республикаси ИИВ ички қўшинларининг фаолияти, жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартиботи, шунингдек, жанговар хизмат ҳамда моддий-техник базасини таъминлаш бўлинмалари фаолияти билан танишдилар, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси матбуот хизмати.