Беларусда Наврўз байрами муносабати билан миллий таомлар танлови ва спорт мусобақалари ўтказилди

    Меҳмонлар улашилган ўзбек миллий таомлари, жумладан паловнинг мазаси бетакрор эканини таъкидладилар.

    Витебск давлат ветеринария медицинаси академиясида ўтказилган талабалар ҳафталиги доирасида Наврўз байрамига бағишлаб миллий таомлар танлови ва спорт мусобақалари ўтказилди.

    Мамлакатимизнинг Беларусдаги элчихонаси ушбу маданий - спорт тадбирида ўзбекистонлик талабаларнинг фаол иштирок этишига кўмаклашди.

    Тадбирнинг тантанали очилиш қисмида, ўзбек дипломатлари «ижтимоий давлат» тамойилига асосланган Янги Ўзбекистонни барпо этиш борасида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бой тарихий меросимиз ва қадриятларимиз, инсоният цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аждодларимиз тўғрисида тақдимот ўтказдилар.

    Байрам тадбирида сўзга чиққан Беларусь вакиллари бундан 30 йил аввал ўрнатилган дипломатик муносабатлар, мустаҳкам сиёсий ва иқтисодий шериклик туфайли бугун барча соҳаларда ўзаро ҳамкорлик динамикаси изчил ўсиб бораётганини қайд этдилар.

    Меҳмонлар улашилган ўзбек миллий таомлари, жумладан паловнинг мазаси бетакрор эканини таъкидладилар.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates