ТДПУда ташкил этилган Наврўз сайли иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади

    Юртимизда Наврўз шукуҳи кезмоқда. Табиат ва жамиятдаги янгиланишни ўзида мужассам этган бу байрам халқимиз дунёқараши, ўзига хос миллий анъаналари ва бадиий тафаккурининг ноёб маҳсулидир.

    Олам чирой очган шу паллада юртимизнинг ҳар бир гўшасида Наврўзи олам тантаналари катта шодиёна ва сурур ила ўтказилаётир. Тошкент давлат педагогика университетида бўлиб ўтган байрам сайли ҳам иштирокчилар қалбига хушнудлик, қувонч улашди.

    Сайлда кенг жамоатчилик, талабалар, атрофдаги маҳаллалар ёшлари, хорижий мамлакатлар элчихоналари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Наврўз сайлида республикамизнинг 14 та ҳудуди — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига хос бўлган миллий қадриятлар, урф-одат ва анъаналар намойиш этилди. Миллий либослар ва таомлар, спорт ўйинлари байрам қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотди.

    Ёш рассом ва ҳунармандларнинг ижод намуналари ўрин олган бадиий кўргазма кўнгилларни санъатнинг сеҳрли оламига ошно этиб, кўклам руҳи ва нафасини туҳфа этди. Дилроба куй-қўшиқлар, ўлану лапарлар барча юртдошларимизга бирдек қувонч улашди.

    Тинчлик, шукроналик, ҳамжиҳатлик руҳи ва фалсафаси жо бўлган бу айём ёшлар қалбида қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат, юртда бўлаётган ўзгаришларга нисбатан дахлдорлик ҳиссини тақдим этди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates