Иншолар кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

    Бу каби тадбирлар, маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш, маданий хилма-хилликни асраш ва тарғиб этиш, минтақа маданий ва табиий меросини ўрганиш соҳасидаги ҳамкорлик халқлар ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан “Халқаро Наврўз куни” резолюциясининг қабул қилиниши билан Наврўз байрами нафақат Шарқда, балки бутун дунёда қутлуғ бир тантанага айланди.

    Шарқ халқларини бир-бирига муштарак боғлаб турадиган бу байрамда инсонларни ўзаро яқинлаштирувчи, бирдамлаштирувчи куч мавжуд. Қадим замонлардан буён нишонланиб келаётган ва қатор удумларига эга Наврўз шу кунга қадар қадриятлари ва урф-одатлари билан барчани ўзига жалб қилиб келган.

    Жаҳон сиёсий майдонида мавқеи тобора ортиб бораётган кўп томонлама халқаро институтлардан бири – Шанхай ҳамкорлик ташкилотини дунёга танитган “Шанхай руҳи”нинг асосий тамойилларидан бири ҳам маданий хилма-хилликни ҳурмат қилишдан, яъни аъзо давлатлар халқларининг урф-одатларини яхшироқ ўрганиш ва анъанавий қадриятларни асраб-авайлашдан иборат.

    Шу мақсадда жорий йилнинг 15 февраль – 15 март кунлари Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази томонидан юртимиз олий ўқув юртлари талабалари ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Наврўзи олам – дунё халқларининг ўзига хос байрами” мавзусида иншолар кўрик-танлови ўтказилган эди. Мазкур танлов доирасида талаба ва ўқувчи-ёшларнинг 200 га яқин ижодий иши қабул қилинди.

    Барча ижодий ишлар нуфузли ҳакамлар томонидан холисона баҳоланди. Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра танловнинг республика босқичи иштирокчилари орасидан ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

    1-ўрин Ўзбекистон Миллий университети 2-курс магистранти – Шаҳноза Тошқуловага насиб этди.

    Ўзбекистон халқаро ислом академияси 4-курс талабаси – Моҳларой Собиржонова 2-ўрин соҳибасига айланди.

    Танловнинг 3-ўрнига 2 иштирокчи – Фарғона вилояти чет тилларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати ўқувчиси Ойбек Аминжонов ва Фарғона тумани 12-сонли мактаб ўқувчиси Муҳтарамой Хамиджонова муносиб кўрилди.

    Кўрик-танловнинг "Фаол устоз" номинациясига Фарғона шаҳридаги 12-мактаб ўқитувчиси Дилоят Обидова лойиқ кўрилди.

    6 июль куни Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси марказида кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вакиллари, танлов совриндорлари ва уларнинг устозлари иштирок этди.

    Тадбирда Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази директори Қобилжон Собиров сўзга чиқиб, мазкур танлов ёшларнинг ШҲТ мамлакатлари маданияти, тарихи, анъана ва қадриятларига бўлган қизиқишини ошириш, шунингдек, халқ дипломатиясининг моҳиятини тушунишга хизмат қилишини таъкидлади.

    Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бош мутахассиси Шаҳобиддин Нормуродов ва Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси бош мутахассиси Акбар Магдиевлар танлов талаба ва ўқувчи-ёшлар учун халқлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалаларини акс эттириш ҳамда ШҲТ мамлакатлари ва бошқа хорижий мамлакатлар халқларининг турмуш тарзи билан янада чуқурроқ танишиш учун ўзига хос имконият берганини таъкидлади. Келгусида бу каби кўрик-танловларнинг тақдирлаш маросимларини кенг жамоатчилик, таниқли журналистлар ва оммавий ахборот воситалари билан биргаликда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ўтказиш таклифи киритилди.

    Шубҳасиз, бу каби тадбирлар, ШҲТ маконида яшаётган халқлар манфаати йўлида маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш, маданий хилма-хилликни асраш ва тарғиб этиш, минтақа маданий ва табиий меросини ўрганиш соҳасидаги ҳамкорлик халқлар ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

    Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси

    маркази ахборот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates