Белоруссия билан банклараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди

    Молия 26 август 2022 1853

    Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Беларусь Республикасига ташрифи чоғида Минск шаҳрида Бош вазир ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ва Беларусь тараққиёт банки ҳамда «Белехимгарант» ва «Промагролизинг» суғурта агентликлари раҳбарияти ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

    Учрашувда Белорусь молия институтларининг машинасозлик, электротехника, фармацевтика ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишдаги иштироки масалалари муҳокама этилди.

    Беларус тараққиёт банки раҳбарияти Ўзбекистон банклари билан ишлаш бўйича тўпланган тажриба ҳамда савдо ва инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ресурсларидан фойдаланиб, Ўзбекистон билан қўшма ташаббусларни молиялаштиришда иштирок этишдан манфаатдор эканини билдирди.

    Тараққиёт банки раҳбарияти, «Белексимгарант» ва «Промагролизинг» агентликларининг сентябрь ойида Ўзбекистоннинг бир қатор тегишли вазирлик ва идораларида истиқболли лойиҳаларни ўрганиш ва музокаралар олиб бориш учун Тошкентга ташрифини ташкил этиш масаласи келишиб олинди.

    Шунингдек, ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишнинг нисбий ва прогноз қилинадиган барқарорлиги шароитида банклараро ҳамкорликни давом эттириш масалалари муҳокама этилди.

    Учрашув якунида томонлар мавжуд келишувлар доирасида ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга ва Беларусь тараққиёт банки раҳбариятининг Ўзбекистонга режалаштирилган ташрифи давомида янада яқинроқ ҳамкорлик масалаларини муҳокама этишга келишиб олдилар, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates