Тошкентда Япония фуқароларининг Ўзбекистондаги ҳаёти тарихига бағишланган музей очилди

    Жорий йил 30 апрелда янги музей биносининг очилишига бағишланган «40 йилларда Япония фуқароларининг Ўзбекистонда кечган ҳаёти акс этган эсдалик кўргазма»си тантанали маросими бўлиб ўтди.

    Тадбирда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Хатори Такаши, музей асосчиси ва директори Жалил Султонов, Япония жамиятининг Ўзбекистондаги вакиллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Тадбир доирасида Андижон вилоятининг Чуама қишлоғида топилган «Олтинчи даражали муқаддас хазина ордени» музей фондига топширилди. Қайд этилишича, бундай орденлар ҳарбийлар ва фуқароларга давлат олдида кўрсатган хизматлари учун тақдирланган.

    Шунингдек, тадбир доирасида «Ҳиираги» (Ҳолли) фильмидан лавҳа намойиш этилди ва музейнинг ноёб экспонатлари билан таништирилди, деб хабар беради Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот учун: эски музей биноси бундан 26 йил аввал, яъни 1998 йил май ойида Ўзбекистондаги японияликларнинг ҳаётини акс эттирувчи материаллар, шунингдек, икки давлат ўртасидаги дўстлик рамзи бўлган фотосуратлар, ҳужжатлар ва турли экспонатларни намойиш этиш мақсадида ташкил этилган.

    2023 йилда янги музей биноси қурилди, у Япония ва бошқа мамлакатлардан келган меҳмонлар учун сайёҳлик масканига айланиши режалаштирилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates