Бензин, дизель ёки электр воситасида ҳаракатланадиган автомобиль: қайси бири афзал?

    Жорий йилнинг 14 февраль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида машинасозлик саноатидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилган эди.

    Йиғилиш давомида давлатимиз раҳбари электоромобиллар масаласига алоҳида тўхталиб, “жаҳонда электромобиллар ишлаб чиқариш жадал ривожланиб, автомобиль бозорида салмоқли ўрин эгалламоқда. Биз ҳам бу соҳада ортда қолмаслигимиз учун амалий ишларни ҳозирдан бошлашимиз керак”, дея таъкидлаб ўтди.

    Ушбу мақсадлар учун:

    - уч ой муддатда электромобиль тармоғини ривожлантириш стратегияси;

    - электромобиллар учун бутловчи қисм ва материалларни маҳаллийлаштириш дастури;

    - электромобиллар учун техник талаб ва замонавий стандартлар ишлаб чиқилади.

    Шу ўринда табиий савол туғилади, электромобилларнинг афзалликлари нимада?

    Бир йил давомида фойдаланилган битта электромобиль ўртача 1500 кг (CO)2 карбонанд ангидрид билан атмосфера ҳавосини ифлосланишининг олдини олади.

    Ҳар бир бензин ёқилғисида ҳаракатланадиган aвтомобиль 15 минг км масофани босиб ўтганда атмосферага 3 тоннадан ортиқ карбонант ангидрид гази, 93 кг углеводородлар, 0,5 тонна углерод оксиди, 30 кг га яқин азот оксиди чиқаради. Дизель ёқилғисида ҳаракатланадиган автомобилларда бу кўрсаткичлар бироз юқори.

    Тадқиқотлар электромобиллар атроф-муҳит учун яхшироқ эканлигини, улар бензин ёки дизелъ ёқилғисида ҳаракатланадиган автомобилларга қараганда камроқ иссиқхона газлари ва ҳавони ифлослантирувчи моддалар чиқаришини исботлади. Бу уларнинг ҳаракатини таъминлаш учун электр энергияси ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлади.

    Электромобилларнинг асосий афзаллиги уларнинг шаҳарлардаги ҳаво сифатини яхшилашга қўшиши мумкин бўлган ҳиссасидир. Электромобиллар ҳаракати давомида карбонант ангидрид газини чиқармайди. Яна бир афзаллиги, электромобиллар шаҳарлар учун муҳим бўлган шовқин даражасини сезиларли даражада камайтириш имконини беради.

    Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, электромобиллар анъанавий бензин ёки дизель ёқилғисида ҳаракатланадиган автомобилларга қараганда атроф-муҳит учун фойдалироқ. Агар электромобиль қайта тикланувчи энергия манбалари орқали қувватланадиган бўлса, бу электромобиль 100 фоиз экологик хавфсиз ҳисобланади.

    Дунёда электромобиль транспортини ривожланишини рағбатлантириш мақсадида, бир қатор мамлакатлар Франция, Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Нидерландия, Испания, Греция, Норвегия 2040 йилгача автомобиль транспортидан атмосферага ташланадиган газлар эмиссиясини нолга туширишини расман эълон қилган.

    Яна бир қизиқ таҳлил. Ўзбекистон Республикасида электромобилларни ривожланишига таъсир қилувчи муҳим омил, анъанавий ёқилғига нисбатан электр энергиясининг нархи ҳисобланади.

    Ўзбекистон Республикасида 1 кВт-соат электр энергиясининг нархи 450 сўм (0,045 доллар)ни, АИ-92 бензинининг бир литри 10400 сўм (1,0 доллар)ни ташкил этади. 100 километр ҳаракат давомида электромобиль 23 кВт соат энергия, анъанавий автомобиль эса тахминан 8,5 литр ёқилғи сарфлайди. Демак, электромобилда 100 км учун 11 220 сўм (1,035 доллар), анъанавий автомобилда эса 96476 сўм (8,9 доллар) маблағ сарфланади.

    Сўнгги йилларда, Ҳукумат томонидан юртимизга электромобиль импорти учун бир қатор енгилликлар яратилиб берилмоқда. Биргина мисол, электромобилларни олиб келиш бўйича фуқароларимизга 2019 йил 1 январдан божхона божи бекор қилинган ва ўша йилнинг июль ойига бориб акциз солиғи ҳам бекор қилинган. Айни пайтда четдан енгил электромобиль олиб киришда 20 евро божхона йиғими ва 15 фоизлик ҚҚС тўлаш кифоя.

    Натижада, мамлакатимизга 2020 ва 2021 йилга келиб, 2018 йилга нисбатан мос равишда 10 ва 53 баробар кўп электромобиль импорт қилинган.

    Давлат экология қўмитаси

    Атмосфера ҳавосини муҳофаза

    қилиш бошқармаси

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates